Ҳиндистон ширкати Тошкентда 500 миллион долларга турар-жой ва университет қуради

Тошкент манзараси.

Ҳиндистоннинг “Minerva world of knowledge” ширкати Тошкентдаги қатор қурилиш ишларига 500 миллион доллар сармоя ётқизади. Бу ҳақда 29 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Расмий хабарда билдирилишича, Ҳиндистон ширкати билан 4 ой давомида қатор музокаралар ўтказилди ва натижада умумий қиймати 500 миллион доллар миқдоридаги инвестиция келишуви имзоланди.

Шартномага асосан яқин 5 йил давомида "Minerva world of knowledge” ширкати Тошкентнинг Сергели туманида аҳоли турар жойлари, янги университет, тиббиёт ва спорт мажмуаси, мактабгача таълим муассасаси, савдо-кўнгилочар мажмуа ва ётоқхоналар қуради.