Диний мавзуларга оид адабиётларни таҳлил қилувчи марказга янги раҳбар тайинланди

Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, Дилшод Эшнаев раҳбари этиб тайинланган Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.