ОАВ: Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига ДХХ ходими тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Абдуғофур Аҳмедов тайинланди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, Абдуғофур Аҳмедов бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.

Олдинроқ қўмита раиси Жасур Акромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганини хабар қилинган эди.

2018 йилнинг 18 апрелида 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.