Ўзбекистонлик бошқа бировнинг паспорти билан Қирғизистонга ўтаётганда ушланди

Иллюстратив сурат

3 cентябрда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг "Қадамжой-автойўл" назорат-ўтказиш масканида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизматига таниб Knews.kgга кўра, Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиш чоғида ўзбекистонлик (эркак киши) паспорт назоратига 1987 йилда туғилган Ш.У. га берилган паспортни тақдим этган.

Паспорт назорати ходими ҳужжат эгасининг фотосурати ва уни тақдим этган шахснинг ташқи кўринишида фарқ борлигини аниқлаган ва Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси суриштирув жараёнларини ўтказиш учун Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.