Ўзбекистон футболчилари биринчи марта Фаластинга ютқазди

Фаластин миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йили ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Фаластин жамоасига 2:0 ҳисобида ютқазди.

Мазкур ўйин жаҳон чемпионатининг Осиё бўйича саралаш босқичи иккинчи раунд биринчи тури доирасида ўтказилган эди. Ўйин 5 сентябрь куни Фаластиннинг Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон дарвозасига биринчи тўпни ўйиннинг 60-дақиқасида ҳимоячи Одай Даббаг, иккинчи тўпни 84-дақиқада ярим ҳимоячи Ислом Батран киритди.

Бу Фаластиннинг Ўзбекистонни биринчи маротаба ютишидир. Бунга қадар Ўзбекистон ва Фаластин жамоалари тўрт марта учрашган, бу учрашувлар ўзбек футболчилари ғалабаси билан якун топган эди.

Саралаш босқичининг D гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон энди 10 октябрда Яман, 15 октябрда Сингапур ва 14 ноябрда Саудия Арабистони билан беллашади.

Мазкур гуруҳда 3 очко билан Фаластин етакчилик қилмоқда.