Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро мукофотга сазовор топилди

Шавкат Мирзиёев

Бирлашган миллатлар ташкилотининг ноинфекцион касалликлар профилактикаси бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (UNIATF - The United Nations Interagency Task Force) юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашдаги улкан ҳиссаси учун мукофотлаган давлат идоралари орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Ўзбекистон президенти билан бир қаторда Бразилиянинг кашандаликка қарши идораси, Австриянинг Мальниц шаҳри, Рсссиянинг Ступино шаҳри маъмурияти, Бутан парламенти, Корея республикаси озиқ-овқат ва дорилар хавфсизлиги вазирлиги мукофотланган.