Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 октябрдан:
директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;
ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга оширилди.
Шунингдек, қарорга кўра:
илғор хорижий тажриба асосида болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий тизими ишлаб чиқилади;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар ходимлари лавозимига номзодларни танлов асосида саралаш амалиёти жорий этилади;
ушбу мактаблар раҳбар ходимларининг масофадан туриб малакасини ошириш тизими ташкил этилади.