Урганчда автомашинада қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қиз ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Урганчда 2 октябрь куни автомашинада қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қиз ёнғин оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизли бош бошқармаси маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, Урганч шаҳрида яшовчи Д.Ғ., “NEXIA” автомобилда 2 ёшли қиз набираси А.Р.,ни қаровсиз қолдириб, танишининг уйига кириб кетган. У 10 дақиқадан сўнг қайтиб чиққанида эса автомобиль салонидан қуюқ тутун чиқаётганининг гувоҳи бўлган.

Атрофдаги одамлар ёрдамида ёнғинни ўчирган Д.Ғ., набирасини касалхонага олиб борган. Бироқ қизалоқ куйиш натижасида олинган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

“Ёнғиндан автомобиль орқа ўриндиғининг 0,5 кв.метр майдони ёнган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда”, дейилади хабарда.