Мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажармаган банклар жарима тўлайди

Марказий банк биноси.

Марказий банк мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажара олмаган тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини тасдиқлади.

Norma порталида 3 октябрь куни эълон қилинган ҳужжатда таъкидланишича, жарималар банклар устав капиталининг минимал миқдори, яъни юз миллион сўмдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Иш ҳақи сифатида бериладиган нақд пулни кечиктирганлик учун 0,005 фоиз, электрон тўловларни амалга оширишни кечиктирганлик учун ҳар бир кунга 0,1 фоиздан, аммо тўловнинг 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдори даражасида жарима тўланади.

Бундан ташқари банкнинг айби билан нотўғри расмийлаштирилган электрон тўловни қайтариб берилишини кечиктирганлик учун ҳам ҳар бир кунга 0,1 фоиздан, аммо тўловнинг 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдори даражасида жарима белгиланади.