Нукус шаҳрида 30 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегарани демилитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича: “Тадбир давомида томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиққанлар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишдилар”
Учрашувда, шунингдек, чегарада ўзаро аэрофотосуратга олиш ишларини амалга ошириш масаласида ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туркманистон билан умумий чегарага эга. Икки мамлакат ўртасидаги чегара узунлиги 1 минг 650 километрни ташкил этади.