Доллар арзонлади, евро қимматлади

Марказий банкнинг хабар қилишича, 8 октябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари 9433,34 сўм этиб белгиланди. Бу ўтган ҳафта белгиланган қийматдан 13, 31 сўмга арзонроқ деганидир.

Евро ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 21,28 сўмга қимматлади ва 10 354,03 сўмни ташкил этди.

Рубль курси 0,44 сўмга тушди ва 1 рубль 145,75 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.