Давстатқўм: Ўртача ойлик номинал иш ҳақи ўтган йилдагидан 31,2 %га ўсди

2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,2 млн сўмни ташкил этди.

Бу ҳақда хабар қилган Давлат статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткичга иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловларни қамраб олган бўлиб, рақам 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 31,2 %га ўсган.