Меҳмонхоналарда ароқ сотиш учун рухсат бериш тартиби жўнлашди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистондаги меҳмонхоналар ичида ва уларга тегишли жойларда (бар, мини-бар, кафе, ресторан) алкоголли маҳсулотлар сотувини йўлга қўядиган бир неча стационар чакана савдо нуқтаси учун бундан буён битта рухсат гувоҳномаси берилади.

Аввалги низом бўйича меҳмонхоналар ва уларга тегишли жойларда алкоголли маҳсулотлар сотувини амалга оширувчи барча умумий овқатланиш корхоналари, яъни бар, мини-бар, кафе, рестораннинг ҳар бирига алоҳида рухсат гувоҳномаси олиниши лозим эди.

“Бир неча рухсат гувоҳномаси олиш тартибининг бекор қилинишидан асосий мақсад меҳмонхона бизнесига кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилаш ва уларнинг сифатини замонавий стандартлар ҳамда талабларга мувофиқ оширишдан иборатдир”, дейилади Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарномасида.