Тожикистон Риштонда 200 ўринли боғча қурмоқда

Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида Тожикистон ҳукумати ҳисобидан 200 ўринли боғча қурилаяпти. Бу ҳақда “Дарё” нашрига Фарғона вилоят ҳокимлиги мулозими Дилшоджон Ҳожиметов маълум қилган.

У Риштонда қурилаётган, умумий қиймати 4 миллиард сўм бўлган боғчани 2020 йил сентябрида фойдаланишга топшириш режалаштирилганини айтган.

Ўзбекистон Тожикистонда мактаб ва шифохона, Тожикистон эса Ўзбекистонда мактаб ва боғча қуриб беришига оид ўзаро келишувга эришилгани хусусида Озодлик аввал хабар берган.