Ўзбекистон билан Тожикистон чегара демаркацияси бўйича музокара ўтказди

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг 24-27 октябр кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича ўзбек ва тожик делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда 2020 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинган.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Қўшма демаркация комиссиясига киритиш тўғрисида келишувга эришилган.

Келишувга мувофиқ, Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши кутилмоқда.