Халқ таълими бошқармалари ва бўлимлари методистлари менторларга айлантирилади

Мактаб, синфхона

Ўзбекистонда халқ таълими бошқармалари ва бўлимларидаги “методист” лавозими ўрнига “ментор” лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган қарор лойиҳасида республика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги умумтаълим фанлари бўйича “методист” лавозими ўрнига “ментор” лавозимини жорий этиш назарда тутилган.

Муҳокамаси 8 ноябргача давом этадиган қарор лойиҳасида халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг бошқа бир қатор чоралари ҳам назарда тутилган.

Менторларга айланадиган шу кундаги методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига нисбатан қуйидагича нисбатда:

республика даражасидаги – 1,35 бараварга;

вилоят даражасидаги – 1,25 бараварга;

туман (шаҳар) даражасидаги – 1,15 бараваргача ошириш белгиланади.