Ўзбекистон Россиядан “Тайфун” зирҳли машиналарини сотиб олди

Россия зирҳли техникаси (иллюстратив сурат).

Ўзбекистон Россиядан катта туркумда “Тайфун” русумидаги зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги мудофаа-ишлаб чиқариш мажмуасидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилади.

“Ўзбекистонга “Тайфун”(К53949) зирҳли автомобилларини йирик партиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди, автомобилларни етказиб бериш шу йилдан бошланади”, деди агентлик манбаси.

Жорий йилда Ўзбекистон Россиядан БТР-82А бронетранспортёрлари, "Тигр" зирҳли автомобиллари, "Сопка-2" радиолокация станциясини харид қилган. Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистонга 12 та Ми-35М жанговар вертолётини етказиб бериш шартномаси ҳам амалда.

Оғирлиги 15 тоннага етадиган “Тайфун” автомобили кучайтирилган зирҳга эга.