Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди

30 октябрда “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилишдан иборат.

Қарорга кўра Марказ нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Марказ директори лавозимига кўра Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади.