Жорий йилда Россия фуқаролигини қабул қилган ўзбекистонликар сони озроқ бўлди

Иллюстратив сурат.

Россия Ички ишлар вазирлиги 2019 йилда хориж давлатларидан келган 285 минг одам Россия фуқаролигини қабул қилганини билдирди.

Хабарда айтилишича, фуқаролик олганлардан 14 мингги ўзбекистонликдир.

Бундан ташқари Украинанинг 146 минг, Қозоғистоннинг 35 минг, Тожикистоннинг 30 минг, Арманистоннинг 17 минг, Молдованинг 11,5 минг фуқароси Россия паспортини олган.

Жорий йилда Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони аввалги йилларга нисбатан оз бўлди. Масалан, 2017 йилда Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони 23 334 кишини, 2018 йилда эса 21067 кишини ташкил этган эди.