ХТВ мактабларни иситиш масъулиятини ўзидан соқит қилди

Андижон. Асакадаги мактаблардан бири.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мамлакатнинг турли туманларида мактаблар иситилмаётгани ҳақида хабарлар келаётганини эътироф этар экан, ўқув муассасаларини иситишга ким масъул эканлигини эслатди.

Вазирликка кўра, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади.

"Мактабнинг иситиш тизимига боғлиқ муаммолар бўлса, маҳаллий ҳокимиятлар тузган ишчи гуруҳларга хабар беришингизни сўраймиз", дейилган ХТВ хабарида.