Хоразмда майдони 21 минг 687 гектарли Миллий табиат боғи ташкил этилади

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ҳукумати 14 декабрда “Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.