Мусулмонлар идораси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Тошкентдаги "Минор" масжиди

17 декабрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович тайинланди.

Бу ҳақда хабар қилган Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, Ишматбековнинг номзоди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида бир овоздан маъқулланган.

Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар "Муҳаммад Носир ҳожи" масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган. Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир.