Мирзиëев Япониядан Россияга келди

Шавкат Мирзиëев Владимир Путин билан.

20 декабрь куни Япония сафарини якунлаган президент Шавкат Мирзиëев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Кремль матбуот хизматининг билдиришича¸ Санкт-Петербург саммитида «МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашилади».

МДҲ саммити Ўзбекистоннинг Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиши ҳақида турли даражадаги расмий баëнотлар қилинаëтган пайтда ўтмоқда.

Каримов даврида Ўзбекистон Россия етовидаги Божхоналар иттифоқига ҳам¸ унинг асосида ташкил этилган Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига ҳам қўшилмаган. Бу тузилмага Россиядан ташқари Беларус¸ Қозоғистон¸ Арманистон ва Қирғизистон аъзо.

Таҳлилчиларга кўра¸ Россия президенти Владимир Путин мазкур тузилма воситасида Москванинг собиқ СССР ҳудудидаги таъсирини сақлаб қолиш ва бу ҳамжамият орқали ўзини ЕИ ва НАТОга қарши куч сифатида тақдим этишга уринмоқда.