“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
21 декабрь куни соат 08:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.
Вазирликнинг хабар қилишича, 21-22 декабрь кунлари ФВВ, МВ, ИИВ, “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси, Тошкент вилояти Ангрен ва Оҳангарон шахар, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокимликлари куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг автомобил йўли қордан тозаланган