Ўзбекистон жорий йилда хорижга 4,4 млрд долларлик олтин сотди

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 4,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг “Ташқи савдо айланмаси”га оид ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботдан бу йилги олтин экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп бўлгани англашилади. Ўзбек экспорти таркибидаги олтин улуши эса 27,3 фоизни ташкил этган.