Сайловдан кейин Андижон вилоятида электр таъминотида узилишлар бўлиши хабар қилинди

Иллюстртив сурат

24 декабрдан 29 декабрга қадар Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизматига таяниб, daryo.uz хабар қилди.

Узилишларнинг асосий сабаби сифатида Андижон тумани ҳудудида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясида 125 000 кВ қувватли 2-куч трансформаторини 200 000 кВ қувватли куч трансформаторига алмаштириш ишлари олиб борилиши билан изоҳлашган.

Қайд этилишича, ушбу вақт давомида Андижон шаҳри ва барча туманларда электр энергияси таъминотида вақтинча қисқа муддатли узилишлар бўлади.

- Мазкур ишларни амалга ошириш даврида электр энергия таъминотидаги узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, - дейилади хабарда.

  • Сайлов арафасида ва сайлов куни Андижон вилоятида электр таъминоти даражаси қандай бўлгани Озодликка номаълум. Бироқ ноябрнинг сўнгги кунларида бу вилоятда аҳоли газ ва электр узилишларига норозилик билдириб автомобил йўлини тўсиб қўйгани тўғрисида хабар қилган эди.