Фарғона ИИБда бир неча ходим ишдан бўшатилди, 68 ходим огоҳлантирилди

Иллюстратив сурат

Фарғона вилоятида 2 ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш, 2 ходимни хатти-ҳаракатига интизомий жазо сифатида махсус унвонини бир поғонага пасайтириш бўйича таклиф киритилди. Хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил 10 ходимнинг фаолиятини интизомий кенгашларда муҳокама қилиб, уларни ички ишлар органларида қолиш-қолмаслик масаласини ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. 2 ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 6 ходимга қаттиқ хайфсан берилди. 68 ходим эса огоҳлантирилди.

Бу чоралар Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда Ўз хавфсизлик бошқармаси бошлиғи иштирокида ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўрилгани тўғрисида ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

  • 25 ноябрда Озодлик Фарғонадаги ҳуқуқ тизими мулозимининг айтганларига таяниб, Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича янги ўринбосари Азизбек Икромов вилоятга сафар қилгани;
  • Олдинроқ президент давлат маслаҳатчисининг Фарғонада ўтказган сайëр қабуллари давомида вилоятда юзлаб майда жиноятнинг рўйхатга олинмагани факти аниқлангани;
  • юзага чиққан жиддий рақам ортидан президент администрацияси ва прокуратура ходимларидан иборат махсус гуруҳ вилоятда текширув ўтказгани тўғрисида хабар берган эди.
  • «Текшурув натижасида ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини рўйхатга олишни тақиқлаган бошлиқлар қолиб¸ буйруқни бажарган оддий ИИБ ходимларини намойишкорона жазолашмоқчи»¸ деган эди хабарни юборган тизим вакили.