Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ёшлар аудиториясига йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрлар бирлаштирилиб, “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўтказган ёшлар билан учрашувда айтилгани тўғрисида давлат раҳбари расмий сайти хабар қилди.
Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинди. Ҳозирда Расмий маълумотга кўра, Ёшлар Иттифоқининг 7 миллион 690 минг нафар аъзоси мавжуд.
– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – деди Президент.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, Президент ўтказган йиғилишни видеоконференция орқали мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатган.