Давстатқўм: 2019 йили Ўзбекистонда инфляция даражаси 15 фоиздан ошди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархлари 15,2 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.

Бу 2018 йилдаги инфляция даражасига нисбатан 0,9 фоизга кўпдир. 2018 йилда истеъмол секторидаги нарх ва тарифларнинг ўртача ўсиш суръати 14,3 фоизни ташкил етганди.

Қайд этилишича, ўтган йили нархлар ҳар ой ўртача 1,2 фоиздан ошиб борган. Қиёс учун, 2018 йилда бу кўрсаткич 1,1 фоизни ташкил қилганди.

Нархлар энг кўп ошган ой ўлароқ август (2,9%), энг кам ошган ой сифатида эса июнь (0,5%) кўрсатилган.