Ўзбекистонда ЯИМ 2019 йили $58,3 миллиардни ташкил этди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот 2019 йил якунлари бўйича АҚШ доллари ҳисобида 58,3 миллиардни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳисоботида маълум қилинган.

Икки йил муқаддам ЯИМ кўрсаткичи $59,1 миллиардни ташкил этганди. Орадаги фарққа 2017 йилдаги сўм девальвацияси сабаб бўлгани айтилмоқда.

Вазирлик ҳисоботига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда ЯИМ 5,5 фоизга ошган. Бу 2018 йилдаги кўрсаткичдан 0,4 фоизга кўпдир.

ЯИМнинг аҳоли жон бошига қиймати йилига $1741 га тўғри келган. Бу эса дунёдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастдир.