Уч ойлик боласини $400 га сотаётган она ушланди

Иллюстратив сурат.

3 январда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз аёл ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 АҚШ долларига “харидор”га сотаётган вақтда ушланди.

Бу ҳақда 7 январда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар қилди.

Айтилишича, чақалоқ Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Боланинг онасига нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.