Олий Мажлис Сенати аъзолари қачон сайланиши маълум бўлди

Олий Мажлис Сенати биноси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисларини
2020 йилнинг 16-17 январь кунлари ўтказилади.

Бу ҳақдаги қарор Марказий сайлов комиссиясининг 8 январдаги мажлисида қабул қилингани тўғрисида МСК матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

2019 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун сайловлар ўтказилди.

5 январда 25 та сайлов округида сайловчилар Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун қайта овоз берди.