Метродаги фожиадан 20 кун ўтиб президент қурилишдаги муаммоларга бағишланган мажлис ўтказди

18 декабрь куни Тошкент метроси Юнусобод йўлининг Туркистон бекати қурилаётган ҳудудда ер ўпирилиши юз берган, расмий маълумотларга кўра, 6 киши нобуд бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

Давлат раҳбари расмий сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда 22 мингга яқин қурилиш-пудрат ташкилоти бўлиб, уларнинг аксариятида ишчилар сони ва касб малакаси тўғрисида маълумот юритилмайди.

"Ҳудудлардаги барча қурилишлар ягона буюртмачи хизмати ташкилотларига топшириб қўйилгани кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Илғор хорижий тажрибада қурилиш хавфсизлиги, сифати ва натижаси назорат қилинса, бизда барча куч ва ресурслар жараённи назорат қилишга сарфланиб, сифат иккинчи ўринга тушиб қолган"дейилган расмий хабарда.

Соҳада техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаётгани, “риск-анализ” тизими ва назорат йўқлиги оқибатида бахтсиз ҳодисалар юз бераётгани қайд этилди. Тегишли вазирлик ва идораларга қурилиш соҳасида давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президентнинг қурилиш соҳасидаги муаммоларга бағишланган мажлиси Тошкент метросида содир бўлган фожиадан 20 кун ўтиб ўтказилди.

18 декабрь куни Тошкент метроси Юнусобод йўлининг Туркистон бекати қурилаётган ҳудудда ер ўпирилиши юз берган, расмий маълумотларга кўра, 6 киши нобуд бўлган эди.