Бухоро прокуратураси: Хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 1300 мансабдор жазоланди

Бухоро вилоятида ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 1300 нафардан зиёд мансабдор шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири Бухоро вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилади.

Назорат идораси маълумотига кўра, вилоятда 1500 дан ортиқ ўрганиш натижасида тўрт мингга яқин прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилиб, уч мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Бухоро вилоят прокуратурасига келтирилган протестлар натижасида мингдан кўпроқ қонунга зид ҳужжат бекор қилинган ва уларнинг мувофиқлаштирилиши таъминланган. Суиистеъмолга йўл қўйган 1300 нафардан зиёд мансабдор жавобгарликка тортилган. 1642 нафари моддий жавобгар бўлган. 1100 нафари эса қонун бузилишини содир этмаслиги ҳақида расман огоҳлантирилган.