Лавровнинг Тошкентга сафари кечиктирилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкент шаҳрига ташрифи “халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли” 12-13-январдан 15-16-январга кўчирилди. Бу борада С. Лавровнинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан 9 январь куни ўтказган телефон орқали мулоқоти чоғида келишувга эришилган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, икки дипломатнинг кечаги мулоқотида "икки томонлама ва халқаро кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилган”.

“Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади”, дейилади ТИВ хабарномасида.

Россия ташқи ишлар вазири жорий йил январь ойи ўрталарида Ўзбекистонга келиб,Тошкентдаги МГИМО филиалининг тантанали очилишида қатнашиши ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.