Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал ривожланаётган мамлакатлар рўйхатида 4- ўринга қўйилди

Хива. Ичан-қалъа.

UNWTO (Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Independent нашри маълумотларига таяниб.

Рейтингда Ўзбекистон Мянма, Пуэрто-Рико ва Эрондан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган.

UNWTO маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоизга ошган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ келган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.