Ватанпарварлик фестивали Тошкент марказидаги кўчалар ёпилишига сабаб бўлди

Иллюстратив сурат.

“Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остидаги ватанпарварлик фестивали ўтказилиши муносабати билан 6 февраль куни соат 13:00 дан 7 февраль куни соат 22:00 га қадар Тошкент марказидаги икки кўча автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, икки кун давомида пойтахтдаги Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми ҳамда Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми машина ҳаракати учун ёпилиши кутилмоқда.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.