Радикал исломчиликда айбланиб 7 йилга қамалган Арамаис Авакян 4 йилда озодликка чиқарилди

Арамаис Авакян фарзанди билан.

2016 йили радикал суд исломчиликда айбдор топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилган жиззахлик Арамаис Авакян жазо муддати қайта кўриб чиқилгани муносабати билан озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб 6 февралда хабар қилган gazeta.uzга кўра, Жиззах вилоят, Пахтакор туманилик балиқчи фермер Арамаис Авакян манзил колониядан озод қилинган.

2016 йилнинг февралида Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди этник арман насроний Арамаис Авакянни 7 йилга, унинг шериклари Фурқат Жўраевни 12 йилга, Бектемир Умрзоқовни 6,5 йилга, Дилшод Алимов ва Акмал Маматмуродовларни 5 ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Судланувчилар Ўзбекистон Жиноят кодексининг қўпорувчилик, ўғрилик, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш каби моддалари билан айбланган.