Ортиқхўжаев Тошкентда гўр қазиш тарифларига оид қарор чиқарди

Иллюстратив сурат.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида қарор чиқарди.

Адлия вазирлигида тасдиқланган мазкур қарор билан Тошкент қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатишнинг янги тарифлари белгиланган.

Дейлик, анъанавий мусулмонча гўр (1х1 метр чуқурлиги 1,5 метрлик айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5х0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 2 метр, эни 1 метр ва баландлиги 1,1 метрлик лахат) қазиш учун майит эгалари 115 минг сўм тўлашлари лозим бўлади.

Қабристонларда бошқа динга мансублар учун гўр қазиш учун эса (узунлиги 2 метр, эни 1 метр, чуқурлиги1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 90 минг сўм нарх бичилган.

Дафн маросимларига оид хизматларнинг нархлари билан қарор иловасида танишиш мумкин.

Қарор жорий йил 31 январидан кучга кирган.