Ўзбекистонда олтин ёмби сотадиган автоматлар ўрнатилади

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда оғирлиги 1, 3 ва 5 грамм келадиган олтин ва кумуш ёмбилар сотилувчи автоматлар ўрнатиш режаланмоқда. Бу ҳақда президентнинг “Туризм хизматларини янада диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Молия вазирлиги ва Марказий банкка бир ой мобайнида ҳукуматга бу каби ёмбиларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича тегишли таклифларни киритиш топширилган.

Мазкур автоматларни 2020 йил ўрталаригача Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида, 2021 йил бошларигача эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ўрнатиш кўзда тутилган.