Тиббий ниқобларнинг яширин омбори фош қилинди

Фуқаро С.Х.нинг хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик тиббий ниқоб топилди.

Бу ҳақда хабар қилган Давлат божхона қўмитасига кўра, қўмитанинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида топилган "ниқобларнинг сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган, уларни четда қайта сотиш режалаштирилган".

Давлат божхона қўмитаси ўзининг 29 февралдаги хабарида воқеа қаерда бўлганини очиқламаган.