Дарахтлар кесилишининг олдини олиш учун уларга “муҳофаза” карточкалари ўрнатилади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат муҳофазасидаги дарахтларни хатловдан ўтказишдан бошлайди ва жорий йилда мамлакатдаги мавжуд дарахтларга давлат назорати карточкалари ўрнатилади. Бу ҳақда қўмитанинг янги раиси Шавкат Абдураззақов 10 март куни журналистлар ва блогерлар билан учрашувда маълум қилган.

ЎзА хабарига кўра, тадбирда бугунги кунда дарахтларни кесиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар кўпайиб бораётгани, бундан экология ва атроф-муҳит зарар кўраётгани таъкидланган.

Ш.Абдураззақов дарахтларга давлат назорати карточкалари ўрнатишдан мақсад уларнинг асоссиз ва ноқонуний кесилиши олдини олиш эканини урғулаган.