Данғара Халқ қабулхонаси бошлиғи давлат тилини ривожлантиришга масъул этиб тайинланди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йилдан кўпроқ бўлганига қарамай¸ унинг Ўзбекистонда ҳамон давлат юритиш тилига айланмагани айтилади.

Ўзбекистон Бош вазирининг 11 март кунги қарори билан¸ Сиражиддин Бахромович Рахманалиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot Telegram канали хабар берди.

"Рахманалиев бунга қадар Фарғона вилояти Данғара туманидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келган"¸ дейилади расмий хабарда.

Ҳозирча унинг бу лавозимга тайинланишига асос бўлган профессионал тажрибаси бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот йўқ.

Шавкат Мирзиëев фармонига асосан, 2019 йил 21 октябрда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Департаментнинг асосий вазифаси қилиб "Давлат тили тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборатдир.

Шу мақсадда жамғармага 2020йили 20 миллиард сўм маблағ ажратилган.