Uzbekistan airways халқаро йўналишдаги барча қатновларни бекор қилди

Uzbekistan airways авиаширкатига қарашли карго учоғи.

Uzbekistan airways авиаширкати ҳукумат Ўзбекистонда илк бор COVID-19 вируси аниқланганини эълон қилиши ортидан халқаро йўналишлар бўйича барча қатновлар бекор қилиш хусусида қарор қабул қилган. Ширкат сайтида маълум қилинишича, бу қарор шу йил 16 мартидан кучга киради.

Авиаширкат эълонида 16 март куни якуний қатнови амалга ошириладиган халқаро йўналишлар рўйхати берилган.

Uzbekistan airways халқаро қатновларни тўхтатиш жорий йил 5 апрелигача режалаштирилганини маълум қилган.

Ўзбекистонда COVID-19 вируси юқтирилиши билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни аниқланган.