“Қамчиқ” довонида транспорт ҳаракати тўхтатилди

"Қамчиқ" довони йўли.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

Бошқарма аҳолидан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишни, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали республикада хавфли вирус тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшишни сўраган.