Прокуратура ходимлари ўз ойлигининг бир қисмини коронавирусга қарши курашга ажратди

24 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси тизим ходимларининг коронавирус пандемиясининг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиëтига зарарини юмшатиш¸ бу пандемияга қарши курашаëтганларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланиши айтилган жамғармага ўз ойлигининг бир қисмини “ихтиëрий равишда¸ беғараз” ўтказганини билдирди.

Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фонд (“Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди )га беғараз ўтказиб бердилар.

Албатта, давлатимиз ғамхўрлиги самараси ўлароқ, инфекция таъсирида ҳали ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ, бундай бўлмайди ҳам”¸ дейилади Бош прокуратура баëнотида.

19 март куни Шавкат Мирзиëев коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фармон қабул қилди.

Ҳужжатда Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси шакллантирилиш буюрилди.

10 триллион сўм¸ фармонга кўра¸ халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва аниқлама берилмаган “бошқа манбалар” ҳисобидан шакллантирилиши лозим.