Маданият вазирлиги “уйда ўтириб юлдуз бўлиш”ни таклиф этмоқда

Маданият вазирлиги ўзбекистонликлар учун “Уйдаги юлдузлар” танловини эълон қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Instagram’даги саҳифаси орқали маълумот тарқатилди.

Танлов иштирокчиларига карантин даврида уйда ижод билан машғул эканини тасвирга олиб, ижод намунасини 25 мартдан 25 апрелгача @mvforbot ботига юбориш таклиф этилган. Иштирокчилар ёши чекланмаган.

Танлов “энг яхши чолғу ижрочиси”, “энг яхши хонанда” (мақом, бахши, эстрада ва опера), “энг яхши рақс ижрочиси”, “энг яхши рассом”, “энг яхши ҳунарманд” йўналишлари бўйича ўтказилади ва ғолибларнинг ҳар бири 2 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.