“Ўзбекнефтгаз” томонидан ишлаб чиқарилаётган дизель ёнилғиси нархи 30 фоизга арзонлатилди. Шу кунгача бир литри 7 300 сўм бўлган дизель ёқилғиси 14 апрелдан бошлаб 5600 сўмдан сотилади.
Бу 1 мартдан бери дизель ёқилғиси нархининг учинчи марта арзонлатилишидир. 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.
Энергетика вазирлиги 3 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дизель ёқилғиси яна 300 сўмга арзонлатилганини билдирганди.
Энергетика вазирлигининг билдиришича, “Ўзбекнефтгаз” нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этади.
Ўзбекистонда 30 мартдан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи базасида Ўзбекистонда биринчи марта Евро-4 ва Евро-5 стандартидаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш бошлангани хабар қилинган эди