Қўшма корхоналарда ишлайдиган хитойликлар карантиндан чиқарилди

Ўзбекистонда карантин чоралари 6 апрелдан бошлаб кучайтирилган эди.

Сирдарё вилоятида 140 нафар хитойлик карантиндан чиқарилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот 15 апрель куни хабар берди.

Айтилишича, хитойликлар Ўзбекистон—Хитой қўшма корхоналари ходимлари бўлган. Улар Хитойдан чартер рейсларда Ўзбекистонга келган. Шундан сўнг хитойликлар Сирдарё туманидаги Wang da group қўшма корхонаси ҳудудида карантинга олинган.

Хабарларда маълум қилинишича, 14 кун давомида сирдарёлик 5 нафар олий, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари назоратида бўлган. Бу давр давомида улардан 2 маротаба таҳлил олинган. Мутахассисларининг якуний хулосаларига кўра, уларда коронавирус аломатлари қайд этилмаган.