Парламент депутати реклама соҳасида ўзбек тилига муносабатни ўзгартириш кераклигини урғулади

Тошкентдаги парламент биноси.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон ЖАББОРОВ Ўзбекистонда бугунги кунда рекламанинг давлат тили билан боғлиқлиги даражаси ўта аҳамиятсиз ўринда қолиб кетаётганига эътибор қаратди.

Депутатга кўра, биринчи навбатда, қонуннинг реклама маҳсулотларини тайёрлаш ва тарқатиш соҳасига оид нормаларни Давлат тилига доир тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мослаштириш лозим.

Унинг қайд этишича, реклама маҳсулотлари бозори бўйича Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилган қатор мониторинг ва кузатув тадбирлари натижалари реклама соҳасида ўзбек тилига нисбатан ҳурмат муносабати ҳисобга олинмаётганини кўрсатган.

Парламент сайтида эълон қилинган мақоласида У. Жабборов реклама соҳасига оид бошқа мулоҳазалари билан ҳам ўртоқлашган.